Спорт

Майдонда қизлар


05.03.2018   198

Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда спорт мактаблариининг ўқувчи қизлари ўртасида “Андижон баҳори-2017” спорт фестивали ташкил этилди. 3 кун давом этган футбол мусобақасининг финалида Андижон давлат университети жамоаси ғолиб чиқди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари жамоалари ўртасидаги финал баҳсида хўжаободлик спортчилар улуғнорлик дугоналарини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Ғолиб ва сориндорларга вилоят ҳокимлиги ва футбол федерациясининг кубоги ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, турнирнинг энг яхши дорвозабони, ярим химоячиси, тўпурари номинациялари ғолиблари ҳам рағбатлантирилди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.