ЖАМИЯТ

МАЙДОНДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ


15.06.2019   969

Андижон шаҳрида жойлашган ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Анвар Мамиров командирлик қилаётган ҳарбий қисм хизматчиларининг оила аъзоларииштирокида Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси доирасида тадбир ўтказилди. Унда ҳарбий оилаларнинг вакиллари спортнинг футбол, шахмат, шашка, бадминтон, стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Жараёнда футбол мусобақаси муросасиз кечганлиги боис ҳарбийларнинг олқишларига сазовор бўлди. Шу билан бирга бошқабеллашувлар ҳам иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.

Якунида иштирокчилар ҳамда ғолиблар медаль, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Анаънага кўра барча болажонларга китоблар совға қилинди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.