ЖАМИЯТ

Матбуот анжумани: ФАОЛИЯТДАН НЕГА ҚОНИҚИЛМАДИ?


10.11.2020   2538

Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашида ташкил этилган матбуот анжумани вилоят партия кенгаши ва Депутатлик гуруҳларининг 2020 йилнинг ўтган давридаги фаолияти таҳлилига бағишланди. 22962 нафар партия аъзоларини ўз атрофида бирлаштирган ҳудудий кенгашлар фаолиятида сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда.Пандемия даврида аҳолини соғломлаштириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш асосий вазифага айланди. Партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатларининг жамоатчилик орасига кириб боргани, маҳалла фаоллари билан ҳар бир оилани ўрганган ҳолда моддий ва маънавий кўмак беришни манзилли ташкил этилиши ўз самарасини бермоқда. Жамоатчиликда партиямизга бўлган ишон мустаҳкамланяпти.

Шу ўринда куннинг долзарб вазифасига айланган ижтимоий-ҳимояга мухтож оилалар билан ишлаш бош вазифага айлангани эътиборли. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган 1732 таоилаларга озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари етказиб берилди. 83 нафар фуқаро доимий ва 176 нафари мавсумий ишга жойлаштирилди. Андижон шаҳри, Андижон, Избоскан, Хўжаобод ва Мархамат туманларида бу борада олиб борилган ишлар эътиборли. Андижон давлат тиббиёт институтидаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари соғломлаштиришга қаратилган тарғибот акциясини ўтказиш баробарида тиббий хизмат кўрсатиш ташаббуси билан чиқди.

Аввалги йиллардагига нисбатан фаолиятимизда ўсиш кузатилсада, қониқарли деб айтиш қийин. Бирқатор йўналишларда талаб даражасида иш ташкил этилмади. Биргина партиянинг асосий таянчи бўлган депутатлар фаолиятини олайлик. 44 нафар депутаттомонидан атиги 135 та депутатлик сўрови чиқарилди. Маҳаллий Кенгаш сессияларига 7 та масала киритилди холос. Ваҳолангки, жойларда ечимини кутаётган муаммолар йўқ эмас. Бу борада масъулиятни оширишимиз, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини бажаришимиз зарур.

Тадбир якунида партия фаолиятини жонлантириш мақсадида ОАВлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Қосимжон ҚАЮМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДПвилоят

Кенгаши раиси ўринбосари.