ЖАМИЯТ

МАСЪУЛИЯТ ВА ХУШЁРЛИК


20.12.2018   1664

Қиш фасли кириб келиши биланоқ, иссиқликка бўлган талабнинг ортиши табиий. Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида туман халқ таълими ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўлими ҳамкорлигида мавсумни беталофат ўтказишга доир тадбир бўлди. Унда мактаб директорлари, директорнинг хўжалик ишлар бўйича ўринбосарлари ва иссиқлик учун масъуллар (катёлшиклар, ўт ёқувчилар) иштирок этдилар.

Туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ходими Ҳусниддин Раҳмоналиев хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик, носоз газ ва электр иситиш ускуналаридан фойдаланиш оқибатида рўй берадиган бахтсиз ҳодисалар ҳақида гапирди. Шунингдек, ис газидан сақланиш ва ёнғинларнинг келиб чиқишига бепарволиклар сабаб бўлаётганлигини айтди. Тадбир давомида ўт ёқувчилар иситиш мосламаларидан фойдаланиш, тутун йўллари, мўри конларини тозалаш борасида тушунчаларга эга бўлдилар. Муассасаларда ностандарт ва қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланмаслик керакликиги, масъулият ва ҳушёрликни ошириш зарурлиги таъкидланди.

И. Обидов,

GM-Узбекистон” АЖнинг

ЁМК ЁХБ инспектори, сержант.