ЖАМИЯТ

МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ САМАРА БЕРЯПТИМИ?


14.07.2020   1818

Вазият қанчалик мураккаб бўлмасин, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг билим ва тафаккури, муайян касбни эгаллаши ва саломатлиги, аждодларга муносиб ворис бўлиб вояга етказиш кечиктириб бўлмайдиган энг устувор вазифа. Президентиимиз томонидан илгари сурилган, ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, уларга эътиборни кучайтириш, маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига қаратилган бешта муҳим ташаббус маънавий-маърифий тадбирларни шакллантиришда алоҳида дастур вазифасини ўтамоқда.

Пандемия карантини даврида олий таълим тизимидаги талабаларнинг билим ва кўникмаларини юқори даражада тутиб туришда масофавий таълим жараёнини мукаммал, самарали ташкил қилиш муҳим аҳамият касб этмокда.Бу келажагимиз эгаларининг таълим ва тарбиясига масъул бўлган профессор-ўқитувчилардан катта масъулият талаб қилмоқда. Эътироф этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилаётган онлайн танловларда институтимиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этмоқда.

Биринчи ташаббусбўйича масофавий таълим жараёнида талабалар мураббийларнинг назорати оситда ўз иқтидорларини намоён этиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги қўшиқ, рақс, актёрлик саънат турларида ўз иқтидорларини кўрсатиш билан бирга моҳир рассом эканликларини кўрсата олдилар. Айниқса,даволаш факултети 5-босқич талабаси Исломбек Бектошевнинг беш ташаббус доирасида эълон қилинган танловга юборган ижодий ишлари эътирофга лойиқ бўлди.

Иккинчи ташаббусдоирасида талабаларимиз жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиб боришди. Бу ўз ўзидан уларни соғлом ва баркамол инсонлар бўлишларига хизмат қилмқоқда

Учинчи ташаббус асосида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга эътибор қаратилган. Бу борада ўрганган билимлари масофавий таълим жараёнида қўл келди. Компьютер технологиялариасосида касалликларга қарши кураш борасидаги амалий кўникмаларини ҳам кўрсатиб бера олишди.

Тўртинчи ташаббусни тиббий профилактика йўналиши 3-босқич талабаси Достонбек Турғунбоевнинг “Менинг севимли китобим” танловига юборган Михаил Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романи ҳақидаги мақоласи орқали кўрдикки, талабаларимиз орасида китобхонлик анчагина оммалашган.

Бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлашни назарда тутади Талаба қизларимиз касб-ҳунарларни эгаллаш борасида қўли ширин пазанда, моҳир чевар, соҳибкор эканликларини кўрсатишди.

Масофавий таълим дастурида маънавий-маърифий ишларни самарали олиб боришда гуруҳ раҳбарларининг билими, ёшлар билан ишлаш бўйича салоҳияти алоҳида аҳамият касб этди. Жумладан, ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Гавҳарой Минаварова ёшларнинг маънавиятини янада бойитиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қилаётган даволаш факулътетида маънавий-маърифий ишларни онлайн равишда мунтазам олиб бормоқда. Ҳозирда Ойдиной Одилова чеварчилик, Азизхон Изатуллаев компютер саводхонлиги, Асадбек Тожибоев жисмоний тарбия, Аюбхон Тожиев дутор чертиш ва Камола Солиева китобхонлик бўйича онлайн алоқа орқали гуруҳдошларига ёрдамлашаётгани бунинг натижасидир..

Эътироф этиш керакки, талабаларимиз масофавий таълим жараёнида одатий таълим жараёнида эришган ютукларини мустаҳкамладилар. Турли танловлар, конференцияларда ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Жумладан,онлайин тартибда ўтказилган Республика фан олимпиадаси иқтидорли талабаларимиз Закирова Мохинурбону Зафаржон қизи, Дилшодов Асилбек Дилшоджон ўғли,Юсубжонов Шерзодбек Ойбек ўғли ва Ахмаджонов Жавохир Ўктамали ўғли ғолиблар сафидан ўрин олдилар.

Бугунмақсад ва вазифаларимиз оддий ва ҳаётий - одамларимиз қалби ва онгида юқорида зикр этилган инсоний туйғулар қарор топиши, жамиятимизда олижаноб фазилатлар устувор бўлишига эришиш. Бунда талабаларимизнинг нафақат билимини ошириш, балки улар қалбида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш билан боғлиқ янгича тафаккур, янги ғояларни камол топтириш, уларни юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлида эзгу ишларга рағбатлантириш. Юртдошлармизнинг онгу шууридатурли соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларга дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч ва шукроналик туйғуларини ривожлантириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу йўлда замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда, ахборот технологияларидан, масофавий таълим имкониятларидан самарли фойдаланишимиз зарур.

П.Х.AСХAНOВ,

AДТИ ёшлaр билaн ишлaш бўйичa прoректoри

Манба: Андижон давлат тиббиёт институти https://adti.uz