ЖАМИЯТ

«MASHXUR BOLALAR» НМТТ ўз фаолиятини бошлади


24.10.2020   2732

Андижон шаҳри Бўстон даҳасида давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Лойиҳа тадбиркор М.Ҳакимов амалга оширилган бўлиб,лойиҳанинг умумий қиймати 4 млрд. 450 млнни ташкил этади.

Шундан, 3 млрд. 450 млн сўм банк кредити ҳисобидан ва 1 млрд. сўм ўз ҳисобидан. Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти жами 150 та болажонларни бағрига олишга мўлжалланган бўлиб, чет тилларига ва спорт тўгаракларига ихтисослаштирилган. Бугун ушбу масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, масканнинг келгуси фаолиятига омад ва муваффақиятлар тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ