Спорт

МАРТ ОЙИДАГИ ХАЛҚАРО ФУТБОЛ УЧРАШУВЛАРИ БЎШ ТРИБУНАЛАРДА ЎТИШИ МУМКИН


02.03.2020   74

Халқаро футбол федерациялари (ФИФА) президенти Жанни Инфантино коронавирус тарқалиши сабабли март ойидаги халқаро учрашувларнинг бўш трибуналарда ўтиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда Associated Press хабарида маълум қилинган.

28 февраль, жума куни Швейцария чемпионатининг 24-туридан ўрин олган барча беллашувлар номаълум муддатга қолдирилган, Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (FIFPro) ўз сайтида коронавирусга қарши курашишда бу каби эҳтиёт чораларини, жумладан, Токио шаҳри мезбонлик қилувчи Олимпиада ўйинлари—2020 ҳамда Қатар мамлакатида бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 саралаш баҳслари каби халқаро учрашувларнинг бошқа муддатга қолдирилиши эҳтимолини қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида ўртоқлик баҳсларидан ташқари Евро—2020 мусобақасининг финал қисмида иштирок этувчи сўнгги жамоаларни аниқлаб берувчи саралашнинг ўтиш ўйинлари бўлиб ўтади.