Андижон 24

МАРҲАМАТЛИК ХОТИН – ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ


08.02.2020   21478

Марҳамат туманида 165 минг аҳоли истиқмат қилади. Уларнинг 85 минг нафрини хотин-қизлар ташкил этади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тумандаги аёл-қизлар билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида мамлакатимизда аҳолини турмуш шароитини янада яхшилаш, халқимизни ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Бу борада гап кетганда муҳтарама опа-сингилларимизни соғу-саломат бўлиши, уларни иш билан бандлигини таъминлаш ҳам муҳим масалалардан эканлигини таъкидлади.

Яқин кунларда туманда 7 та ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг натижасида марҳаматлик минг нафардан ортиқ хотин-қиларнинг доимий иш билан бандлиги таъминланади.

Вилоят раҳбари янги корхоналарнинг раҳбарлари билан суҳбатда ишчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш биринчи галдаги вазифалардан эканлигига эътиборни қаратди.

Якунида барча хотин-қизлар маҳаллар кесимида ўз худудларига яқин бўлган ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаш бўйича шартномалар имзоладилар.

«auz.uz» online гуруҳи.