ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ОНЛАЙН ТИЗИМ ОРҚАЛИ ЕТКАЗИЛМОҚДА


12.08.2021   858

Марҳамат туманидаги “Узумзор” маҳалла фуқаролар йиғинида 395 нафар истеъмолчи “Marhamattumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизимга ўтиш муносабати билан ушбу маҳалладаги барча истеъмолчилар тўла ID карта ва уларнинг 410 дона маиший газ баллонлари бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланган. Йил бошидан бери ушбу МФЙга истеъмолчиларига 45.44 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, амалда белгиланган режа 118 фоизга бажарилмоқда.

“Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими бизга маъқул келди, дейди истеъмолчилардан Турсунов Ҳафизова. – Олдинлари нақд пулга олардик, кейин аллақандай қоғозга имзо қўярдик ёки машина тўхтаган жойга баллонларимизни олиб борардик. Хулласим, битта газ баллонни олгунча, тушгача вақтимиз кетган кунлар ҳам бўлган. Ҳозир энди машинада эшигимиз олдига олиб келишяпти. Махсус карта беришган. Шунга пул солиб қуяпмиз. Келишганда шу картадан бир дақиқада тўловни ечиб олишяпти. 5 дақиқани ичида баллон оляпмиз. Бу бизга жуда ҳам қулай бўлди..”

Бугун Марҳамат туманидаги 21 405 нафар истеъмолчи тўлиқ ID карта билан таъминланган. Мавжуд 38 287 дона маиший газ баллонларга бар-кодли ёрлиқлар ёпиштирилган. Йил бошидан бери эса аҳолига 21 405 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, етказиб беришнинг оралиқ муддати 40-45 кундан ошмаяпти.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали матбуот хизмати