ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТДА ИККИТА БОҒЧА УЧУН ЯНГИ БИНОЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


10.11.2020   1744

Марҳамат тумани Қорақўрғон маҳалласидаги 8-МТТ ҳамда Йўламатол маҳалласи ҳудудидаги 9-МТТ учун янги бинолар фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида 240 нафар болани мактабгача таълимга қамраб олиш имкони юзага келди.

Қорақўрғон маҳалласидаги 120 ўринли 8-мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 3 млрд 781 млн сўм сарфланди.

Замонавий қиёфага эга бўлган мактабгача таълим ташкилотлари ишга туширилгани туфайли қўшимча 12 та янги иш ўрни яратилди.