«102» хабарлари

МАРҲАМАТДА ГИЁҲВАНД МОДДАЛАРНИ ПАРВАРИШЛАЁТГАН ШАХСЛАР АНИҚЛАНДИ


05.07.2019   503

Бугунги кунда тиббиётда таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинлардан кенг фойдаланилади, бироқ Республикамизда уларнинг муомаласи қатъий тартибга солинган. Ҳуқуқий нуқтаи назардан ушбу турдаги экинларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш ёки етиштириш тақиқланади ёхуд давлат эҳтиёжлари чегарасида махсус назорат остида муайян миқдорда экишга рухсат берилади.

Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари, уларни аналоглари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш тушунилади.

Гиёҳвандлик воситалари, уларни аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгалик қилиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш аҳолининг соғлиғини таъминловчи ижтимоий муносабатларга, шунингдек шу соҳада ўрнатилган тартибнинг бузилишига олиб келади.

Юқорида таъкидланганидек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш ёки сақлаш ҳамда бошқа ҳаракатлар давлат монополияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай восита ва моддалар давлат эҳтиёжлари учунгина тайёрланиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгалик қилиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи қилмиш сифатида баҳоланади.

Сақлаш деганда, гиёҳвандлик ёки психотроп моддаларни айбдорнинг эгалигида мавжуд бўлиши билан боғлиқ ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар тушунилади. Хусусан, ўтказиш мақсадини кўзламай бошқа шахсга гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сақлаб бериш учун олган шахсларнинг ҳаракатлари ҳам Жиноят кодексининг 276-моддаси билан квалификация қилинади. Гиёҳвандлик воситаларини сақлаш узоққа чўзилган жиноят бўлиб, қонунга хилоф равишда сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган вақтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.

Шу ўринда эътибор бериш керакки, Жиноят кодекси 276-моддаси биринчи қисмининг давлат тилидаги матнида назарда тутилган жиноятнинг объектив томон қилмишларидан бири ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда «эгаллаш» ибораси жиноят предметларини олишни назарда тутади. Бунда олиш деганда, жиноят предметларини Жиноят кодексининг 271-моддасида назарда тутилган усуллар (ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата, талончилик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, товламачилик ва босқинчилик йўли билан ўзи ёки бошқалар ихтиёрига қонунга хилоф равишда ўтказиш) дан ташқари ҳар қандай усулда ўз ихтиёрига ўтказиш тушунилади. Масалан, жиноят предметларини сотиб олиш, ҳадя сифатида олиш, алмаштириш, қарз эвазига ҳамда топиб олинган гиёҳвандлик воситаларини ўз фойдасига ўзлаштириб олиш, кўкнор, мойли кўкнор ёки таркибидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлган ўсимликларни йиғиштириб олиш ва шу кабиларда ифодаланади.

Минг афсуски, юртдошларимиз орасида гиёҳванд моддаларни етиштираётган шахслар ҳали ҳамон учраб турибди. Уларнинг бир қанчаси рейд тадбирлари давомида аниқланиб, қонуний тартибда жавобгарликка тортилмоқда.

Мисол учун, Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ўтказилган рейд тадбирида Миришкор маҳалласида яшовчи фуқаро Ю.Ж. хонадонида 13 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги ҳамда хонадонда таркибида гиёҳванд модда сақловчи оғирлиги 4.95 граммни ташкил қилган қўқнори хашаги (макавая солома) аниқлангди.

Шунингдек, Бобохуросон маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.З.нинг хонадонида ҳам 5 туп кўкнори парваришланаётганлиги ҳамда оғирлиги 58.5 граммни ташкил қилган қўқнори хашаги (макавая солома) сақланаётганлиги аниқланган.

Мазкур холатлар юзасидан ушбу фуқароларга Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бoбиржoн ИКРOМOВ

Мaрҳaмaт тумaни ИИБ ҳузуридaги

тергoв бўлинмaси суриштирувчиси, кaттa лейтенaнт.