Андижон 24

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА «ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАСТУРИГА СТАРТ БEРИЛДИ


11.02.2021   12819

Юртимизда аҳолини рози қилиш, турмуш фаровонлигини янада ошириш ҳам ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш борасида «обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» давлат дастури асосида йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этиляпти.

Марҳамат туманида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларини олиб бориш мақсадида «Обод қишлоқ» дастурига старт берилди.

Туманнинг Тўлға МФЙ ҳудудида дастур доирасида амалга оширилиши керак бўлганишларни ўз вақтида бажарилишини домий назорат қилиш ҳамда дуч келинадиган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида «Махсус штаб» ташкил этилди.

Шунингдек, дастур доирасида белгиланган тартибда сув танқис бўлган ҳудудларда ичимлик суви тармоқларини тортиш, янги қудуқ қазиш, аҳоли яшаш ҳудудларида эскириб қолган яроқсиз симёғочлар ўрнига, янги замонавий бетон таянчлари ўрнатиш, электр симларини тортиш, йўл ёқаларини текислаш ҳамда кўчаларни шағаллаш ишлари бошлаб юборилди.

Юқоридаги вазифаларни тез, сифатли бажарилиши учун керакли куч воситалари, шунингдек, зарур бўлган техникалар ҳам тўла жалб этилган.

«auz.uz» online гуруҳи.