ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ҚАНДАЙ


01.05.2019   1169

Марҳамат туманининг2019 йил учун маҳаллий бюджет параметрлари бир қатор қонун ости хужжатлари асосида тасдиқланиб, белгиланган муддатларда ижро этилиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Қ. Юсуповнинг маълум қилишича, жорий йил учун махаллий бюджет даромадлар қисми 28 млрд341 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 157,5 фоизга, харажатлар қисми 131 млрд 652 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 147 фоизга ортиғи билан тасдиқланган.

Хусусан туман маҳаллий бюджетининг салмоқли қисмини ташкил этувчи ижтимоий сохага кирувчи мактабгача ва халқ таълими бўлимларига 83 млрд 78 млн сўм, Соғлиқни сақлаш сохасини ривожлантириш учун 30 млрд 503 млн сўм маблағ ажратилган. Яна шуни алохида қайд этиш лозимки, болаларнинг соғлом бўлиши ва белгиланган даражада овқатланишини ташкил этиш мақсадида тумандаги мавжуд МТМ ларга бюджетдан 1 млрд 909 млн сўм маблағ режалаштирилган.

Туман тиббиёт бирлашмасига 2019 йилда, ахолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида 1 млрд 745 млн сўмлик ёки ўтган йилга нисбатан 132 фоизга кўп дори-дармон ва тиббиёт буюмлари учун бюджет маблағлари ажратилиб, беморларга сарфланмоқда.

Тумандаги кам таъминланган оилаларга томорқа ерларидан самарали фойдаланишлари хамда қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш бўйича туман ҳокимлиги томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида махаллий бюджетнинг 2019 йил қўшимча маблағлари хисобидан 421 та кам таминланган оилаларга 5052 туп мевали кўчатлар, 15 тонна картошка ва пиёз уруғликлари хамда 133333 дона сабзавот кўчатлари етказилиб берилди.

Марҳамат туманида 2019 йил учун тасдиқланган маҳаллий бюджет параметрларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, бюджет харажатларини режалаштирилганда халк манфаатларини кўзлаш адолатлик мезонига риоя этиш, очиқлик ва шаффофлик механизминижорий этиш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида халқ депутатлари туман кенгашига тумандаги бюджет ташкилотларининг 2019 йилда сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган маблағлар миқдоридан келиб чиқиб чораклик харажатлар микдорлари тақдим этилди ва тегишли органлар томонидан қарор қабул қилинди.

Бўлим мудирининг айтишича Президентимизнинг давлат бюджети даромадлар тушумини кўпайтириш, қўшимча солиқ захираларини излаб топиш орқали солиқ базасини кенгайтириш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман молия бўлими томонидан 2018 йил давомида 611 млн 900 минг сўмлик қўшимча даромадлар аниқланиб бюджетга ундирилган.

2019 йилда хам бюджетга қўшимча даромадлар захирасини аниқлаш ишлари давом эттирилмокда.