ЖАМИЯТ

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА 4 ТА ДАВЛАТ ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК ВА 9 ТА ОИЛАВИЙ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ


24.05.2019   1919

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича қабул килинган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 378-сонли, ҳамда 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарорларга Марҳамат туманида бугунги кунга қадар 4 та Давлат хусусий шерикчилик ва 9 та оилавий мактабгача таълим муассасалари жорий этилган.

Жумладан, давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларига давлат бюджетидан ҳар бир тарбияланувчи бола учун 110579сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган. Бу тўғрисида қарорни қуйидаги бандларида кўрсатилган.

19- бандда. Туман (шаҳар) молия бўлимига субсидияни ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим муассасасининг раҳбари шахсан жавоб беради.

20- бандда. Таълим муассасаси томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг соҳталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.

Ҳозирги кунга қадар мавжуд 4 та Давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи 250 нафар болаларнинг овқатланиш харажатлари учун Давлат бюджетидан жами 77 млн 295 минг сўм маблағлар молиялаштирилди.

Шунингдек оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳаклари ҳамда тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат ҳаражатлари учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши белгиланган. Бу тўғрисида қарорни қуйидаги бандларида кўрсатилган.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ муассасанинг маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилади.

40- бандда. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қуйидаги мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади:

тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлаш;

давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ инвентарь, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда ҳаражатларни қоплаш;

Ҳозирги кунга қадар мавжуд 9 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш ҳақи харажатлари учун 10 млн 963 минг сўм, озиқ-овқат харажатлари учун40 млн 501 минг сўм маблағлар Давлат бюджетидан молиялаштирилиб берилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991- сонли қарорига асосан юқорида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларининг электр энергия харажатлари учун жами 6 млн 811 минг сўм маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиб берилди.

Қ. ЮСУПОВ

Марҳамат туман молия бўлими раҳбари.