Андижон 24

МАРҲАМАТ ТУМАНИ «ҚИЗИЛ» ҲУДУДДАН ЧИҚА ОЛАДИМИ?


03.10.2020   4740

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг 6-чақириқ, IX сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ва туман Кенгашининг депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман фаоллари, босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Сессияда белгиланган кун тартибига кўра туманни 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали «қизил» ҳудуддан чиқариш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, сессияда тўртта сектор раҳбарлари сўз олиб, туманни бу аҳволга келиб қолишида барча мутасадди раҳбарлар қатори ўзларини ҳам айбдор эканлигини тан олиб, йиғилганлардан узр сўрадилар. Бундан кейин Марҳамат туманнини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бор имкониятни, куч-қудратини, билим ва тажрибаларини ишга солиб, жойлардаги мавжуд муаммоларни баратараф этиб, яхши ҳудудлар тажрибасини оммалаштириб, қизил ҳудуддан тез фурсатларда чиқишларини билдирдилар.

Сессия якунида босма ва электрон ОАВ вакиллари, журналист ҳамда блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, анжуман иштирокчиларининг барча саволларига қониқарли тарзда жавоб бердилар.

Шунингдек, туманни 2020-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали «қизил» ҳудуддан чиқариш юзасидан йўл хариталари тузилганлиги, барча қилинадиган ишлар навбатма-навбат белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилиши ҳақида айтиб ўтдилар.

P.S: Сессия ажойиб тарзда ўтди. Узрлар айтилди, ваъдалар берилди энди ижроси қачон бўлишини кузатамиз...

«auz.uz» online гуруҳи.