Сайлов - 2021

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ


20.08.2021   893

20 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференция шаклида ўтказилган мажлисда МСК раҳбарияти ва аъзолари, округ сайлов комиссиялари раҳбарлари ва аъзолари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Мажлис кун тартибидан Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш ва Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш масалалари ўрин олди.

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишига қулай шароит яратиш ҳамда сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби йўлга қўйилмоқда. Мазкур интерфаол хизматдан доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилига эга бўлган, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланишлари мумкин.

Мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ 48 нафар маҳаллий ва яна шунча хорижий ОАВ вакиллари рўйхатдан ўтказилди. Қайд этиш жоиз, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 750 нафардан ошди.

Кун тартибидаги яна бир масала Сайлов кодексининг 14, 78 ва 87-моддаларига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2021 йил 24 август куни соат 11:00 да Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда жойлашган Тошкент давлат аграр университети биносида чақирилиши юзасидан қарор қабул қилди.

Шунингдек, мажлисда МСК фаолиятига таалуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати