Андижон 24

МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА


27.04.2018   1360

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 2-3 июнь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида бир қатор истиқболли лойиҳалар юзасидан ўз таклифларини билдирганди. Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида Андижон туманида тадбиркор Авазбек Низомов ташаббуси билан барпо этилган "Zamin Bio Health" масъулияти чекланган жамиятига қарашли инсулин ишлаб чиқариш заводиана шу эътибор натижасидир.

Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур иншоотнинг очилиши катта тантанага айланди. Унда сўз олган вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов бугунги кунда давлатимиз томонидан халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани, қандли диабет касаллигига чалинган беморлар учун зарур бўлган дори воситалари энди ўзимизда ишлаб чиқарилишини таъкидлади. Бу айни вақтда импорт ўрнига экспорт ҳажминингўсишига олиб келишлиги, қолаверса, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси талабларига муносиб жавоб бўлганлигини билдирди.

Қурилиш ишлари жуда қисқа вақтда юқори сифат билан амалга оширилди. Хориждан сўнгги русумдаги технологиялар келтирилиб, жиҳозланди. Аҳолини сифатли ва арзон дори-дармонлар билан таъминлашга қаратилган лойиҳа учун 27 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу борада "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмагини алоҳида кўрсатиб ўтиш ўринли.

– Ўз олдимизга истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва биринчи навбатда янги иш ўринлари яратишни мақсад қилиб қўйганмиз, – дейди банк бошқаруви раиси Сардорбек Нормуҳаммедов. – Ушбу корхонанинг фойдаланишга топширилиши100 нафар маҳаллий ёшни иш билан таъминланишига олиб келди. Келгусида маҳсулот турини кўпайтириш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.

Бу ерда йилига ўртача 10 миллион флакон инсулин тайёрланади.Унинг қарийб 30 фоизимамлакатимиз аҳолисининг талабини қондирса, қолганиэкспорт қилинади. Шундан келиб чиқиб Қирғизистон ва Қозоғистондавлатларига сотиш орқали иқтисодиётимизни юксалтириш ва валюта оқимининг ортишига ҳисса қўшиш кўзда тутилмоқда.

– Давлатимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бўлган эътибор бизни ташаббусга бошлади, – дейди корхона раҳбари Авазбек Низомов, – Президентимизреспубликамизда айнан инсулинга бўлган эҳтиёж ва асосан бошқа давлатлардан сотиб олинишини алоҳида таъкидлаганларидан келиб чиқиб, лойиҳани шу мақсадга қаратдик. Ҳозирча хом-ашё четдан келтирилади. Бирлашган Араб Амирлиги давлатидаги "Галф фармацевтикл" корхонаси билан шартномамиз бор. Бизнинг зиммамизда талаб даражасидаги сифатали маҳсулот ишлаб чиқариш вазифаси турибди. Бу айни вақтдахалқаро сертификатга эга бўлишга ҳам бошлайди.

Тантанали очилиш маросими иштирокчилари заводдаги жараён ва яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Барча ишлар компьютерлаштирилган ҳолда бажарилиши эътироф этилди. Жамоанинг асосан ёшлар, аниқроғи коллеж битирувчиларидан иборат экани унинг истиқболидан дарак.

Акбаржон НАЗАРОВ.

Суратда: корхонада иш жараёни.

Х. Араббоев олган сурат.