Андижон 24

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ОЛИМЛАРИ АНДИЖОНДА ЙИҒИЛДИ


17.04.2019   1609

Андижон давлат университетида "Инновацион ғоялар, ишланмалар ва уларни ишлаб чиқариш ҳамда таълимда қўллашнинг замонавий муаммолари" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Бу ҳақда вилоят журналистик маҳорат маркази тингловичиси, университети талабаси, «auz.uz» сайтининг мобиль мухбири Шаҳбоз Акбаралиев хабар бермоқда.

Университет матбуот хизматининг маълум қилишича, анжуманда республикамиз, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари университетлари ҳамда Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари, талабалар иштирок этган. Анжуманда ишлаб чиқаришни ривожлантиришда янги лойиҳаларнинг тутган ўрни хусусида сўз юритилган ҳамда олимлар томонидан таклиф этилаётган ишланмалар, ихтиролар юзасидан маърузалар эшитилган. Шунингдек, мураккаб физик жараёнларни компьютерли моделлаштириш, замонавий композицион материаллар ишлаб чиқаришдаги муаммоларга бағишланган ишланмалар бўйича ўзаро фикр алмашилган.

– Қирғизистонлик олимларда академик Сирожиддин Зайнобиддинов раҳбарлигида олиб борилаётгн ярим ўтказгичли қаттиқ эритмаларда электрофизик ҳодисалар бўйича изланишларимиз катта қизиқиш уйғотди, – дейди Андижон давлат университети доценти Ҳуршидбек Мадаминов. – Лойиҳа электр энергияси ўрнига муқобил манбалардан фойдаланишга қаратилган.