Жамият

МАРИХУАННА ДАРАХТИНИ ЭШИТГАНМИСИЗ?!


22.08.2019   490

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Қора-дори 2019” кенг қамровли тезкор тадбири ўтказилди.

Андижон тумани Қум кўчасида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси (1981 йилда туғилган) У.Ининг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг томорқа қисмида алоҳида агротехник ишлов берилган 13 туп оч яшил, ўткир ҳидли дарахт шаклига кирган 13 туп “КАННАБИС” ҳамда сочилган ва қуритилган ҳолдаги 490,0 грамм “наша” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ўтказилган тезкор тадбирлар давомида (Андижон вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосаларига асосан) жами 13 туп “КАННАБИС” гиёҳвандлик ўсимликлари ва 490,0 грамм “МАРИХУАННА” гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси