«102» хабарлари

«МАРИХУАНА» ГИЁҲВАНД МОДДАСИНИ СОТАЁТГАН ВАҚТИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ


25.11.2018   496

Вилоятимизда гиёҳванд моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятларига қарши кураш чоралари кескин кучайтирилиб, кенг кўламда профилактик ишлар олиб бориляпти. Навбатдаги тезкор тадбир жорий йилнинг 16 ноябрь кунида вилоят ИИБ бошқармаси ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилди. Андиждон тумани Оқ-ёр фуқаролар йиғини худудида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Х. туманнинг «Кичик найман» кўчасида 131 гр «Марихуана» гиёҳванд моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Фуқаро Ж.Х ўзининг бу ноқонуний хатти-ҳаракати орқали Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 273- моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. Ҳозирда унга нисбатан туман ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.