Андижон 24

«МАЪРИФАТ» ТАРҒИБОТЧИЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗМОҚДА


25.09.2019   2593

Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг фаоллари вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида бўлиб учрашувлар ўтказмоқда. Вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан танишмоқдалар. Улар Боғу Бобур дам олиш марказида бўлишиб, у ерда Бобур ва жаҳон маданияти музейи, ҳамда Бобомизнинг ҳаёти ва авлодларга қолдирган бебаҳо меъроси билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, Андижон давлат университетидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф буюришиб, бу маскандаги Ватан ҳимояси, юрт озодлиги йўлида курашган минглаб ватанпарварларнинг ибратли ҳаёт йўли, кўрсатган жасоратлари акс этган фото лавҳаларни томоша қилишиб, ноёб қўлёзмаларда билдирилган ҳақиқатлардан ҳабардор бўлдилар.

Тадбир давомида меҳмонлар Избоскан туманидаги 6-сон мусиқа ва санъат мактабида бўлдилар. Ёшлар, мактаб ўқувчилари билан “Маънавий баркамоллик сирлари”, “Кийниш маданияти”, “Дин ва ёшлар” мавзуларида мулоқотлар ўтказдилар.

Ўқувчилар, мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари томонидан ижро этилган куй, рақс ва саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Ёшлар ва уларнинг устозларига китоблар совға қилдилар.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ,

Муаллиф олган суратлар.