Андижон 24

МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ДАСТУРИ


29.03.2021   790

Тирикликдебаталмишбудунёнингўзига яраша ғамлари, ташвишлари, қувончлари, изтиробларибўлади. Бугундилимниҳаяжонга солган қувончнибарчага илингим келди. Бугун мана шу юртнинг тараққиёти учун жонини бериб ишлаётган ҳар бир маънавият фидоийсининг байрами. Элнинг номини дунёларга ёйган фарзандлар тарбиясига ва керак бўлса миллат келажагига масъул бу соҳа учун яратилаётган имкониятлар ҳақидаайтганда, тўлқинланмай бўладими?

Куни кеча муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан«Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг эълон қилинганини, юртимизнинг барча фидоий маънавиятчилари, зиёлилари қатори мен ҳамшодланиб кутиб олдим. Қарор билан танишиш асносида, бугунги кунда жамиятда энг асосий устувор масалага айланиб бораётган маънавият масаласида эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорлик тадбирларини мунтазам ташкил этиб бориш, тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш, эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳолининг Интернет тармоғидан фойдаланиш маданиятини яхшилаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган муҳим вазифалар ҳамда ёт хуружларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, маданият, адабиёт, кино, театр, мусиқа ва санъатнинг барча турлари, ноширлик-матбаа маҳсулотлари, оммавий ахборот воситаларида маънавий-ахлоқий мезонлар, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигига эришиш, геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларнинг муҳим муаммо сифатида қўйилиши ҳали бу соҳада амалга оширишимиз зарур бўлган вазифалар кўламининг қанчалик кенглигини кўрсатади.

Кези келганда, айтиш жоизки, ушбу Қарорни мен маънавий-маърифий соҳадаги муаммоларимизнинг ечимини кўрсатиб берувчи дастур, яъни МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ДАСТУРИ дегим келади. Чунки, ушбу қарор орқали соҳада ўз ечимини кутаётган муаммоли масалаларга ечим топилгани маънавият фидоийларини янада ёниб ишлашга ундайди. Айниқса, ушбу Қарор билан ёшлар билан ишлашда муаммоли масалаларнинг қўйилганлиги ва уни ижросини таъминлаш учун аниқ манзилли таклифлар билдирилгани эътиборга моликдир. Қарорда Республикамизда, давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида, талабалар сонидан қатъий назар, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилиши, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилиши ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланишини йўлга қўйилиши ҳам ҳар томонлама юксак билимга эга бўлган, ботиний ва зоҳирий олами уйғун бўлган юксак маънавият соҳиблари ҳамда аждодларига муносиб ворис тайёрлаш учун меҳнат қилаётган маънавият фидоийларининг зиммасига улкан вазифалар юклайди. Ёшларимиз дастлаб, бакалавр босқичида маънавиятшунослик бўйича назарий билимларини бойитиб бориб, магистратура босқичида касб маънавиятини билиш ва англаш, ҳамда уни ўрганиш йўлида қандай тамойилларга амал қилишлари кераклиги хусусида зарурий хулосаларни олиши келгусида уларнинг ҳаёт йўлларида муҳим аҳамият касб этиши тайин. Шу маънода ушбу фанларнинг ўқув режаларига киритилиши узукка кўз қўйгандек бўлган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда учинчи Ренессансни барпо этиш масаласи асосий устувор масала бўлганлиги учун ҳам бугун биз зиёлилар аждодларимиз Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Бобурларга муносиб ворислар тарбиялаш йўлида фидоийлик билан хизмат қилишимиз лозим. Шу ўринда оила,таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган ҳамкорлик асосидаги маънавий-маърифий тадбирлар келгусида Мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшадиган, ҳар томонлама билимли ва комил инсонларни ва маънан етук ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгалиги билан долзарблик касб этади. Бундан ташқари, маънавият соҳасидаги муаммоли масалалар ечимига бағишланган илмий тадқиқотлар ёзишнинг йўлга қўйилиши ҳам соҳадаги муаммоларни ечишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Ушбу йўналишда илмий изланишларни олиб бориш зиммамиздаги улкан вазифалардан биридир.

Умуман олганда, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан эълон қилинган Қарорни мен маънавий-маърифий соҳада аниқ ва манзилли таклифлар, дастурлар, кутилаётган натижалар, мезонлар ёритиб берилган МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ДАСТУРИГА менгзагим келди. Ушбу муҳим Қарорбиз учун кейинги фаолият давримизда, соҳада амалга оширилиши мўлжалланган ва аниқ ечимини кутаётган муаммолар белгилаб берилган МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ДАСТУРИ ҲИСОБЛАНАДИ. Ушбу дастурда таъкидланган вазифаларнинг олий даражадаги ижроси жаҳон афкор оммасига бежизга маънавиятимизнинг асл намуналари жаннат ўлкаси ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН заминида яратилмаганининг яна бир исботини кўрсатиб берадиган ойна десам муболаға қилмаган бўламан. Мен ишонаман, ушбу МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ДАСТУРИНИ АНГЛАШ ВА УНИ УҚИШ ЙЎЛИДА олиб бориладиган ишлар келгусида албатта ўз самарасини беради. Мен зиёли тоифасига мансуб инсон сифатида жонажон Ўзбекистоним учун унинг тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш йўлида ушбу МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ДАСТУРИГА эзгулик улашиш йўлидаги ишларим билан ўз ҳиссамни қўшаман ҳамда юртдошларимни ҳам бу йўлда ФИДОИЙЛИК БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ЧОРЛАБ ҚОЛАМАН.

Мирзоҳид Ботиров

АДТИ ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА ПРОРЕКТОРИ.

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини

қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида тайёрланди.