Андижон 24

МАМЛАКАТИМИЗДА ФИГУРАЛИ УЧИШ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИН


13.06.2019   890

Ўзбекистон фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

«Ҳумо арена» кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши натижасида энг йирик спорт мусобақаларини қабул қилиш имконияти пайдо бўлган. Ушбу аренада кўплаб спорт турларида жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон 2022 йили фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатини қабул қилишни мақсад қилган.

Бу борада Халқаро конькичилар иттифоқига расмий ариза топширилди ва Ўзбекистон айни пайтда якка даъвогар бўлиб турибди. Мусобақа 2022 йилнинг 7-13 март кунлари «Ҳумо арена» муз саройида ўтказилиши режалаштирилган.