Андижон 24

МАМИТОВА САДБАРХОН НЕЪМАТЖОНОВНА БЎСТОН ТУМАНИНИНГ ЯНГИ РАҲБАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


04.03.2020   880

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида 2020 йил 4 март куни Бўстон туманида фаоллар йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бўстон туман ҳокими Мамадалиев Иномжон Солижонович ўз ҳохишига кўра бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Мамитова Садбархон Неъматжоновна туманнинг янги раҳбари этиб тайинланди.

Садбархон Мамитова 1966 йилда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида туғилган, 1982-1986 йилларда Наманган қишлоқ хўжалиги техникумида ўқиган, 1993 йил Тошкент давлат аграр университетини (сиртқи) тамомлаган.

Мамитова Садбархон Неъматжоновна Меҳнат фаолиятини 1986-1996 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ туман бош пиллахонаси агрономи лавозимидан бошлаган. 1996-1997 йилларда - Жалақудуқ тумани ҳокимлиги хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси, 1997-2001 йилларда Жалақудуқ тумани жамоа хўжалиги бошқаруви раиси, 2001-2005 йиллдарда Жалақудуқ тумани Жалақудуқ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, 2005-2006 йилларда Жалақудуқ тумани ширкат хўжалиги раиси, 2006-2007 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокимлиги хузуридаги рўйҳатга олиш инспекцияси раҳбари, 2007-2008 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2009-2011 йилларда “Маҳалла” жамғармаси Жалақудуқ тумани бўлими раиси, 2011-2012 йилларда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилояти Кенгаши девонхона раҳбари, 2012-2017 йилларда Жалақудуқ тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази директори, 2017-2019 йилларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жалақудуқ туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, 2019 йилдан ҳозирги вақтгача «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлими раҳбари лавозимларида фаолият олиб борган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Мамитова Садбархон Неъматжоновнага янги лавозимга киришишида улкан мувафаққиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.