ЖАМИЯТ

МАКТАБЛАРДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАН ОЙЛИГИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


30.11.2020   1929

Юртимизда хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаб кун сайин ошиб бормоқда. Рус тили, инглиз тили, немис тили шулар жумласидандир. Маълумки ноябрь ойида мактабларда Инглиз тили фан ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойлик доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар, танловлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Балиқчи туманидаги 13-умумтаълим мактабида фани ойлиги муносабати билан “music and dance show" номли навбатдаги тадбир бўлиб ўтди.

Ўқувчилар томонидан доимгидек катта иштиёқ ва қизиқиш билан кутиб олинган ушбу тадбирда барча синф ўқувчилари ўз билимларини намойиш қилиб, инглиз тилидаги ўзлари тайёрлаган қўшиқлар, шеърлар ва турли саҳна кўринишлари билан фаол иштирок этидилар. Хусусан, қизиқарли ташкил этилган тадбирда ўқувчилар томонидан инглиз адибларининг асарларидан парчалар ҳам ўқиб берилди.

Кечада фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Бу каби ўтказилаётган машғулотларда ўқувчилар ўз билимларини янада мустаҳкамламоқдалар.

Гўзaлхoн OХУНOВA,

13- умумий ўртa тaълим мaктaби

инглиз тили ўқитувчиси