Андижон 24

МАКТАБДА КОРХОНА ОЧИЛДИ


28.05.2019   2045

Избоскан туманидаги 17 умумий ўрта таълим мактаби қошида кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилди.

- Асосий мақсад қўшимча даромад топиб, моддий техник базасини ривожлантириш, таълим-тарбия самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш - дейди мактаб директори Қ. Акбарова. – Бундан ташқари ўқувчиларни ҳунарга ўргатиш, иш ўринлари яратиш ҳам назарда тутилган.

Очилиш маросими битирув кечаси билан биргаликда ўтказилди. Унда иштирок этган меҳмонлар, маҳалла аҳли янгиликдан умидлари катта эканлигини билдирдилар.

Ҳозирча тикувчилик, пазандачилик ҳамда ўқув марказидан иборат корхонани кейинчалик эҳтиёждан келиб чиқиб янада кенгайтириш режалаштирилган.

Одинахон ДЕҲҚОНОВА,

мактаб ўқитувчиси.