ЖАМИЯТ

Мактаб ўқувчилари Наврўз байрами кунлари 8 кун дам олади


09.03.2018   2465

Ўзбекистондаги мактаб ўқувчилари Наврўз байрами кунлари неча кун дам олиши маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига кўра, баҳорги таътил 18—25 март кунларига белгиланди.

26 март тўртинчи чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.