Сайлов - 2021

МАҚСУДА ВОРИСОВА АНДИЖОНЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


09.10.2021   1843

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова андижонлик сайловчилар билан учрашди.

Андижон қўғирчоқ театри биносида ўтказилган учрашувда номзодМақсуда Ворисова маъруза қилиб, ўзининг Сайловолди дастури билан таништирди.

Номзод ижтимоий соҳада аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизимини жорий этиш лозим, деган масалани илгари сурди. Олис ва чекка ҳудудларда шифокорлар ҳамда ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун "қишлоқ шифокори" ва "қишлоқ ўқитувчиси" дастурларини амалга ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини қонунчилик асосида мустаҳкамлаш зарур, деган дастурий лойиҳаларни ўртага ташлади.

Бу аҳолининг кам таъминланган қатламларига бепул, сифатли ва тўлақонли бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишни янада қулайлаштиради, деди номзод. Шунингдек, 6 ёшга тўлган болалар бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлов билан бепул тўлиқ қамраб олинади. Олий таълим олиш учун грантлар сонини ошириш, бепул олий таълим бериш тизимини тартибга солишнинг замонавий механизмларини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш асосий вазифалардан бирига айланади. Талабаларнинг дарсларни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирок этишига қараб стипендиялар миқдорини белгилаш, тураржойларга муҳтожларига қулай яшаш шароитлари яратиш каби масалалар юзасидан ҳам аниқ таклифлар билдирилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий саводхонлигини ошириш мақсадида "Ногиронларни таълим олишкафолатлари тўғрисида" ги, чет элда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоясини кўзловчи "Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги +онунларниқабул қилиш устувор вазифалардан эканлигини алоҳида таъкидлади.

Мақсуда Ворисова сайловчиларнинг саволларига жавоб берди. Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнга бефарқ бўлмаётганликлари учунминнатдорлик билдирди.

2- Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.