«102» хабарлари

МАҚСАД – ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ


02.08.2018   2037

Мудофаага кўмаклашувчи ”Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши қошидаги Андижон шаҳар бирлашган техника мактабида ички ишлар идоралари ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш бош мавзу бўлди.

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳафтанинг пайшанба кунини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни, деб эълон қилиниши ҳам тарғибот ишларини кучайтириш, жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида ўтказилаётган суҳбатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ходимлари кейинги кунларда содир этилган жиноятлар ва уларни келтириб чиқарган сабабларга тўхталиб, ҳуқуқий оқибатларини ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирдилар. Ёшларнинг тушуниб, тушунмасдан қўл ураётган жиноятлари уларнинг келажагига, оиласига салбий таъсир қилишини уқтирдилар. Юртимизда яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, эзгу мақсад йўлида хизмат қилиш ҳар бир инсон учун шараф эканлигини уқтирдилар.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ҳар бир йўл ҳаракати иштирокчисининг масъулияти борлиги соҳа ходимлари томонидан таъкидлаб ўтилди. Содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили аксарият ҳолатларда ҳайдовчиларнинг айби билан содир этилаётганлигини тасдиқласада айрим ҳолларда пиёдаларнинг нотўғри ҳаракати, йўл қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида бўлаётганини кўрсатмоқда. Бу каби нохушликларнинг олдини олишда ҳар бир фуқаро фаол бўлиши, жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда кўмакчи бўлиши, иш, ўқиш жойлари, кўча-кўй, маҳалла, оилада тарғибот ишларини олиб бориши муҳим эканлиги уқтирилди.

Маълумотларга кўра, профилактика тадбирлари олиб борилган кейин жиноятлар камайди. Бу, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари билан бирга турли соҳа вакиллари фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган турли тадбирларда фаол иштирок этаётгани, тарғиботнинг самарали воситаларидан унумли фойдаланишнинг натижасидир.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.