ЖАМИЯТ

МАҚСАД - ВИЛОЯТ АҲЛИГА КАРАНТИН ДАВРИДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗНИ ЎЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИБ БЕРИШ


01.04.2020   5799

Республикамиздаги эпидемиологик вазиятда газ таъминоти идораларининг биринчи галдаги вазифаси аҳолини ўз вақтида табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўлиб турибди. “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шаҳобчасида ҳам аҳолига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида барча шароитлар яратилган.

Вилоятнинг Хонобод ва Қорасув шаҳарлари, Қўрғонтепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб берувчи шаҳобчанинг ойлик газ тўлдириш қуввати 1000 тонна ва газ сақлаш қуввати 50 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 3 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга. Истеъмолчиларга 15 дона ISUZU ҳамда 1 дона Камаз 4х4 (Вездеход) русумли махсус автотранспортларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Бугунги кунда “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шаҳобчасига ташриф буюрганларнинг ҳар бири техник ходимлар томонидан кириш ва чиқишда дезинфекция қилинмоқда. Чилангар ва ҳайдовчилар эса шаҳобча кириш қисмидаги махсус қўл ювиш жойида совун билан қўлларини ювгач, сўнгра маиший газ баллонларини тўлдириш учун қўйилмоқдалар. Шаҳобчанинг ҳар бир ходими ҳам шифокорлар тавсияларига тўла амал қилган ҳолда, ҳар икки соатда тиббий ниқобларини алмаштириб ишлашяпти. Сут ва қатиқ маҳсулотлари ҳам етарли тарзда келтирилиб берилмоқда. Вилоят аҳлига карантин даврида суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб беришда “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шаҳобчаси ходимлари ҳам ўз меҳнатлари билан ҳисса қўшмоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати