ЖАМИЯТ

МАҚСАД - МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ЕТУК ИНСОН ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШ


27.05.2019   1898

Бугунги кунда Бўз туманида мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилик мезонлари билан 150 ўринга мўлжалланган “Изюминка” номли ҳамда 75 ўринга мўлжалланга "Malinkiy Prins" нодавлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мактабгача ёшдаги болаларни таълим муассасаларига қамраб олиш ва уларни мактабга тайёрлаш ишлари сифатли ва замон талаблари асосида олиб борилмоқда.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 595-сонли қарорига асосан туманда 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти ҳам йўлга қўйилган.

Ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳозирги кунда ўз олдига мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, аҳлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, болаларни соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш, болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш каби мақсадларни қўйган ҳолда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Туманда йил бошида 1 та Нодавлат хусусий шерикчилик ҳамда 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатишни бошлаган бўлса, олиб борилган кенг қамровли тушунтиришлар натижасида ҳозирги кунга келиб 2 та Нодавлат хусусий шерикчилик ҳамда 6 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда фаолият кўрсатиб келаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига давлат бюджетидан истеъмол қилинган комунал тўловлар, иш ҳақи, сарфланган озиқ овқат ҳамда дори-дармон воситалари, юмшоқ жиҳозлар учун ҳар ойлик субсидия маблағлари ажратилиб, ўз муддатида молиялаштириб берилмоқда.

Равшанбек

АШУРОХУНОВ

Бўз тумани Молия бўлими раҳбари.