Бугуннинг гапи

МАҚСАД - ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ


12.03.2019   2631

Фестивалнинг тантанали очилиш маросими Фарғона шаҳридаги «Тадбиркорлар маркази»да бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳокимлигининг қабуллар уйида « Марказий Осиё минтақасида экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари» мавзусидаги ўқув-семинари ҳамда “Биз келажакни биргаликда бунёд этамиз!” шиори остида ёш олимлар, тадбиркор ва ҳунарманд ёшларнинг кўргазмалари ташкил этилди. “Дўстлик” кубоги учун фестиваль қатнашчиларидан иборат жамоалар ўртасида спортнинг минифутбол, волейбол, стол тенниси мусобақалари ташкиллаштирилди.

Бундай семинарлардан кўзланган асосий мақсад, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашдан иборат.

Кун якунида Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» ўйингоҳида фестивал иштирокчилари ва 20 мингдан ортиқ ёшлар учун гала концерт намойиш этилди. Ватан ҳимоячилари бўлган аскарларнинг кўргазмали чиқишлари ва таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

«Келажакни терроризмсиз қурамиз!» шиори остидаги халқаро ёшлар фестивали давом этмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.