ЖАМИЯТ

МАҚСАД – БАЙРАМДА ЯХШИ КАЙФИЯТ УЛАШИШ


04.03.2021   2155

"Ватанпарвар" ташкилоти Жалақудуқ тумани ўқув спорт техника клуби томонидан тумандаги мавжуд ташкилотлар ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган ҳамда ташкилотжойлашган ҳудуддаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аёл ва қизларни 8-март халқаро хотин қизлар куни байрами олдидан уларга яхши кайфият улашиш, жисмонан чиниқтириш, соғломлаштириш мақсадида тадбири ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари югуриш, арғимчоқда сакраш, арқон тортиш, халқа айлантириш ва пневматик милтиқдан ўқ отиш тури бўйича ўзаро куч синашдилар. Мусобақада 50 нафардан зиёд турли соҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбир якунида ғолибларга «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан тайёрланган эсталик совғалари тарқатилди.

«Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши ахборот хизмати.