Андижон 24

МАҚСАД - АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


30.05.2019   1030

Бўз туман Молия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 март кунги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4231 сонли қарорига асосан, туманда ҳар-бир оила тадбиркор дастури доирасида, аҳоли даромадларини кўпайтириш мақсадида, қишлоқ шароитида яшовчи аҳолида боқимандалик кайфиятини уйғотмаган ҳолда, лойиҳаларнибанк кредити ҳисобига ҳам амалга ошира олмайдиган, ўта ночор оилаларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашишга, уларнингтурмуш маданиятини юксалтиришмақсадидатумандаги 10 нафар ночор оилаларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун махаллий бюджетнинг қўшимча манбаалари ҳисобидан маблағлар ажратилмокда.

Шунингдек, ажратилган маблағлардан тўғри мақсадларда фойдаланиш, ҳамда оила бюджетига даромад олиб кириш йўллари тушунтирилмоқда.

Равшанбек

АШУРОХУНОВ

Бўз тумани Молия бўлими раҳбари.