Андижон 24

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ИЖРОСИ: АНДИЖОН ТУМАНИДА БУ БОРАДА ҚАНДАЙ ИШЛАР ҚИЛИНДИ?


18.04.2019   3410

Андижон туманида 2018 йил маҳаллий бюджет параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4086-сонли халқ депутатлари Андижон туман кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 159/49-5-сонли, туман ҳокимининг 2017 йил 29 декабрдаги 2157-к-сонли қарорлари ҳамда Бюджет Кодекси талаблари асосида ижро этилди.

Туманнинг 2018 йил учун белгиланган даромадлар режаси 21 миллиард 423 миллион сўмни ташкил қилгани ҳолда, йил якуни билан 28 миллиард 973 миллион сўм миқдорида даромадлар ундирилди. Ёки режа кўрсаткичи 7 миллиард 550 миллион сўмга ортиғи билан 135.2 фоизга ижро қилинди.

Даромадлар базасини кенгайтириш бўйича йил давомида 217 та ҳужжатсиз тадбиркор аниқланиб, 708 миллион сўм қўшимча даромадлар тушурилишигаэришилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2018 йил аниқланган харажатлар режаси 129 миллиард 787 миллион сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан ижрони 100 фоизга бажариш чоралари кўрилди.

Жумладан, умумий таълим муассасаларига 80 миллиард 322 миллион сўм (100 фоиз); соғлиқни сақлаш муассасаларига 29 миллиард 803 миллион сўм (100 фоиз); бошқа соҳаларга 19 миллиард 662 миллион сўм (100 фоиз) йўнатирилди.


Жорий йил бошида тасдиқланган бюджет доирасида туманда бир қатор ишлар амалга оширилди. Халқ таълими (2 миллиард 251 миллион сўм), соғлиқни сақлаш (1 миллиард 403 миллион сўм) тизимлари ва бошқа соҳалар (1 миллиард 458 миллион сўм) га тегишли мақсадлар учун маблағлар сарфланди.

Ижтимоий соҳа муассасаларига 2018 йил давомида 219 миллион сўмлик мебель ва офис жиҳозлар, 154 миллион сўмлик компьютер оргтехникаси ва 249 миллион сўмлик бошқа жиҳозлар олиб келинди.

Маҳаллий ҳокимликларнинг балансида бўлган 8 та кўчада 7 км масофадаги ички йўллар тўла таъмирдан чиқарилиб, ушбу мақсадларга 925 миллион сўм миқдорида маблағлар молиялаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги ПФ-5386-сонлиФармони ҳамда “Обод қишлоқ дастурининг 2018 йилда амалгаошириш бўйича қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3630-сонли қарорига асосан, жорий йилда тумандаги 4 та Чем, Гумбаз, Чўнгбоғич, Қўқонлик маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш харажатларига республика, вилоят ва маҳаллий бюджетдан 11 миллиард 521 миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилиб, молиялаштириб берилди.

Соғлиқни сақлаш бирламчи тизими ва стационар муассасаларда беморларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш ишларига жорий йилда ойига 642 миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси тизими муассасаларида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 98 турдаги маҳаллий ва 201 турдаги импорт дори-дармон воситаларига 676 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида малағ билан таъминлаш мақсадида 2019 йилги маҳаллий бюджети солиқ тушумлари бўйича даромадлари режаси 33 миллиард 025 миллион сўм миқдорида белгиланди.

Маҳаллий бюджет харажатлари 173 миллиард 237 миллион сўмайланма касса маблағлари меъёри эса 1 миллиард 599 миллион сўм миқдорида белгиланди.

Мактабгача ҳамда умумий таълим тизими муассасаларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2019 йилда 113 миллиард 805 миллион сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 39 миллард 573 миллион сўмга ёки 65 фоизга кўпайтирилди.

Жорий йилда соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлари 39 миллиард 694 миллион сўмни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 11 миллиард 798 миллион сўмга ёки 70 фоизга кўпайтирилди.

Туман ҳокимининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қўнжи қишлоқ врачлик пункти, 32-мактабгача таълим муассасаси ҳамда 25-умумтаълим мактаби биноларини жорий таъмирлаш ишларига маблағлар ажратиш режалаштириляпти.

2019 йил учун ажратилган маблағлар доирасида маҳаллий ҳокимликлар балансида бўлган 6 та кўчадаги 1.6 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун бюжетдан 600 миллион сўм миқдорида маблағлар сарфлаш кўзда тутилмоқда.

У. ЖЎРАЕВ

тумани молия бўлими мудири.