«102» хабарлари

Маҳалладошини ўмарган кимса


23.01.2018   194

23 январ, 2018 йил 12 январга ўтар кечаси, номаълум шахс томонидан Марҳамат тумани Марказий М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро А.Рнинг яшаш хонадонида бўлган, умумий нархи 2.100.000 сўмлик уй-рузғор буюмлари ўғирлаб кетилган. Унинг аризасига кўра кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди. У жабирланганннинг маҳалладоши Т.М бўлиб чикди ва ундан ашёвий далиллар олинди. Суриштирувни туман ИИБ ЖКБ олиб бормокда.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.