Андижон 24

Маҳалладаги 8 та муаммо жойида ечимини топди


11.06.2018   1176

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман Кенгаши томонидан партиянинг «Адолат конун устуворлигида» лойиҳаси доирасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни жамоатчилик орасида тарғиб қилишга хизмат қилмоқда. Тумандаги Олаканот МФЙда ҳуқуқшунослар билан ўтказилган давра суҳбати ва “адолатчилар”нинг хонадонма хонадон юриши сўзимиз тасдиғидир.

Хонадонларга кириб борилганда асосий эътибор кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги ва коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди. Ўз навбатида мавжуд муаммоларўрганилиб, уларнинг ечимини топиш чоралари кўрилди.

26-уйда яшовчи фукаро Хосиятхон Хасанова 1956 йилда туғилган. 6 нафар набиралари бор. У болаларга нафақа пули олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўрганиш жараёнидаоиланинг ижтимоий холати яхшилиги ва нафақа пулига эхтиёжи йўқлиги аниқланди. Бу борада фуқарога тушунча берилди.

Яна бир фуқаро Махмуджон Турғунов газ баллони олиш учун 2016 йилда ариза бергани, бу муаммо ечимини топмаётганини билдирди. МФЙ фаоллари билан бу масала ҳам ўрганилди ва М.Турғуновга тез кунда газ баллони келтирилиши маълум қилинди.

Шу куни Олаканот МФЙдаги 20 та хонадонга партия фаоллари кириб борди. Фукаролар билан суҳбатлашиш давомида 12 та муаммо ўрганилди. Шундан 8 та муаммо жойида ҳал этилди, 4 та муаммони ҳал этилиши назоратга олинди.

Олақанотликлар “Адолатчилар”нинг ташаббусини қўллаб-қувватламоқда.

Рустамжон Эшонов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли.