Андижон 24

«Маҳаллабай» ва «аҳолибай»: ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИДА НИМА ГАП?


29.01.2021   2315

«Маҳаллабай» ва «аҳолибай» ишлаш бўйича Қўрғонтепа тумани ҳокими (в.б) ҳамда туманга бириктирилган Республика “Асакабанк” АТБ масъуллари иштирокида М.Ф.Й.лар раислари билан давра суҳбатлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан юртимиздаги барча секторларга бириктирилган Республика идоралари масъуллари иштирокида секторлар бўйлаб “маҳаллабай” ва “аҳолибай” ишлаш тартиблари борасида қатор ҳаракатлар ташкил этилиши бошланди.

Бугун туман ҳокими (в.б) Баҳромжон Турсунов, Қўрғонтепа туманига бириктирилган Республика “Асакабанк” АТБнинг бошқарув раиси ўринбосари Саъдулла Толибжонов томонидан тумандаги секторлар бўйлаб маҳалла раислари билан давра суҳбатлари ўтказилди.

Дастлаб, 1-сектор ҳудудининг Қўрғонтепа қишлоғи ўрамида, кейинги навбатларда 3-сектор ҳудудининг Дардоқ қишлоғи ва 1-секторнинг Савой қишлоғида суҳбатлар бўлиб ўтди.

Суҳбатлар давомида, “маҳаллабай” ва “аҳолибай” ишлашда қай йўсинда ҳаракатлар олиб борилиши, бириктирилган масъулларнинг бажарадиган вазифалари ҳамда бирламчи қилинадиган ишлар бўйича босқичма-босқич режалар тузилди ва барча олдиндаги ҳаракатлар борасида ўзаро келишиб олинди.

М.Ф.Й.лар раисларига ҳар бир маҳалла учун алоҳида тайёрланган ва саҳифалари муҳрланган ҳолдаги “М.Ф.Й.да бириктирилган масъуллар томонидан амлага оширилган ишларни қайд этиш дафтари” тақдим этилди ҳамда ушбу дафтарни юритиб бориш тартиблари батафсил тушунтириб ўтилди.

Унга кўра М.Ф.Й. раисларига бириктирилган солиқ идораси ҳодими ва банк мутахассиси ҳамда маҳаллий депутат иштирокида фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, ушбу дафтарга ёзиб борилади ва аниқ муддат асосида ҳал этилиши белгилаб қўйилади.

Бундан ташқари, муаммоларни ўрганиш ва уларни ечим сари йўналтиришда энг аввалида аниқлик билан ёндашиш зарурлиги, фуқаролар билан батафсил мулоқот қилган ҳолда ечимлар белгиланиши кераклиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Манба: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.