Андижон 24

МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


16.06.2022   3702

Бугун Андижон вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси вилоятда тизим ходимлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этди.

Қайд этилишича, Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь-май ойларида 110 минг 119 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 1 млрд 606 млн сўм субсидия маблағлари ажратилиб, 5 минг 589 нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилган. Қишлоқ ҳўжалиги махсулотларини етиштириш учун 42 минг 708 нафар фуқарога 4 минг 310 гектар ер майдони берилди. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 14 минг 39 та тадбиркорлик субъектига 322 млрд.сўм кредит ажратилган.

Тадбир иштирокчилари Андижон шаҳридаги “Dinargroup” МЧЖда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар. Шаҳрихон тумани Андижонлик маҳалласида оилавий тадбиркорлик асосида миллий дўппи тикиш билан шуғулланаётган Ёрқиной Тўйчиева хонадонига ташриф буюрдилар. Маҳалладаги аҳоли хонадонлари билан кооперация усулида амалга оширилаётган ишлар билан қатнашчилар эътиборини тортди. Эътиборингизга ҳавола этилаётган қуйидаги фоторепортажда мазкур тадбир жараёнидан лавҳалар акс этган.