ЖАМИЯТ

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ КИТОБХОНЛИК ДАРАЖАСИНИ НАМОЁН ЭТМОҚДАЛАР


05.08.2019   2040

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида"Шеъриятга ошно қалб асло кам бўлмайди" шиори остида маҳалла раислари иштирокида "Шеърхонлик" кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда auz.uz манбаалари хабар бермоқда.

Балиқчи туман ҳокимлигининг “Ғалаба” газетаси мухбири Шоҳсанам Муродованинг хабар беришича, кўрик-танлов мобайнида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Деҳқонова, маҳаллалар кенгаши бошқарув раиси Ш. Саттаров, “Ғалаба” газетаси муҳаррири Ш. Каримова, марказий маданият бўлими ходими М. Човаровалар ҳайъат азоси сифатида иштирокчиларни низом асосида баҳолаб боришган.

Якунда Фаровон маҳалласи раиси Маъруфжон Қўлдошев биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган. Туркистон ва Доғистон маҳаллалари раислари Муяссархон Эргашева ҳамда Ёқубжон Бегмуродовлар тегишли равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаганлар.

Избосканлик журналист М. Рустамовниниг айтишича, кўрик-танловнинг Избоскан туман босқичида 9 нафар маҳалла раислари икки босқичда ғолиблик учун ўзларининг маҳоратларини намоён этишган.

Иштирокчилар биринчи турда ўзбек адабиёти намоёндаларининг ҳаёти ва ижодига боғлиқ саволларга жавоб бериб, уларнинг шеърларидан намуналар ўқишган. Иккинчи турда эса, эркин мавзуда ўзлари ёқтирган ёки ўзларининг қаламига мансуб шеърларни ифодали ўқишган.

Натижада биринчи ўринга Солбоши МФЙ раиси Майрамхон Бобоназарова муносиб деб топилган. Иккинчи ва учинчи ўринларни ғудурлик Омадхон Мирзаева ва навжурлик Майрамхон Ҳайдаровалар эгаллаганлар.

Ғолибларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.