Андижон 24

МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ


09.02.2019   1264

Бугун дунёда ғоялар, мафкуралар орқали инсон онгига таъсир ўтказиш борасида кураш кетаётгани сир эмас. Террористик ва диний экстремистик ғояларга асосланган жангари гурухлар ана шу усулдан фойдалнмоқдалар.

Шунингдек, хозирда ёшлар тили билан айтганда “мода”га кириб бораётган “Авлиё Валентин куни”, “Хеллоувин” сингари саналарни нишонлаш урфга айланмоқда. Улар умуммиллий қадриятларимизга ёт эканлиги, шу каби “байрам” кунларини нишонлашни ёшларимиз онгига сингдириш аслида айрим ривожланган давлатлар вакилларининг узоқни кўзлаган ғараз мақсадлари бўлиб, улар шу йўл орқали ҳақиқий ўзбекона маърифат ва маданиятни емиришни кўзлайдилар.

Яқинда подполковник Ф.Аллаберганов командирлик қилаётган ҳарбий қисмда ўтказилган амалий-ўқув машғулотида вайронкор ва қўпорувчилик руҳи билан суғорилган ғоялар, уларнинг мақсад ва муддаолари ҳақида сўз борди.Йиғилишда таъкидланганидек, бугун замонавий ахборот майдонидаги ҳаракат шунчалар тиғиз, шунчалар тезкорки, энди илгаригидек, «ха, бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ» деб бепарво ўтириб бўлмайди.

Ўтказилган тадбир давомида ҳар бир ҳарбий хизматчи нафақат хизмат вазифаси давомида, балки ишдан ташқарида ҳам ҳушёрликни ошириши лозимлиги таъкидланди.

С. Туйчиев,

қисм командирининг тарбиявий

ишлар бўйича ўринбосари.