Хорижда

ЛОНДОН МЭРИ ЎЗИНИНГ МАОШИНИ 10 ФОИЗГА ҚИСҚАРТИРДИ


18.06.2020   3966

Лондон мэри Содиқ Хон маошини 10 фоизга қисқартирди ҳамда ҳокимиятдаги мансабдор ходимларнинг ойликларини оширишни тўхтатди. ITV телеканалининг маълум қилишича, ушбу чоралар пандемия шароитида шаҳар бюджети харажатларини қисқартириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Лондон шаҳри ҳокимининг йиллик маоши 152 минг 734 фунт стерлингни ташкил этади. Демак, у 2020 йилда 15,3 минг фунт стерлинг кам маош олади.

“COVID-19 пандемияси аввал яхши аҳволда бўлган Лондон бюджетига жуда катта талофат етказди. TfL (Лондон шаҳар транспортини бошқарувчи компания) даромадлари 90 фоизга қисқариб кетди, бизнесдан олинадиган солиқлар ва муниципаль солиқлар кескин пасайган”, - дейди шаҳар мэри.

Лондон раҳбарининг таъкидлашича, у иқтисодиётни бошқаришда кескин чоралар кўриш тарафдори эмас, бироқ ҳозирданоқ харажатлар қисқартирилмаса, полициячилар, ёнғин ўчирувчилар, ҳамда бошқа муҳим хизмат ходимларининг сонини қисқартиришга тўғри келади.

Манба: УзА.