«102» хабарлари

«LG» ўғриси ушланди


04.01.2018   431

Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро А.А туман ИИБга ариза билан мурожаат килиб, 2017 йил 26 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс унга тегишли «Компьютер уйинлари» дўкони эшигини бузиб кириб, у ердан умумий нархи 4.000.000 сўмлик, 2 дона «LG» русумли телевизорларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс шу аниқланиб ушланди. Ўғирлик содир этган шахс туманда яшовчи Т.Б бўлиб чикди ва ундан ашёвий далил сифатида 2 дона телевизор олинди. Терговга қадар текширувни туман ИИБ ТБ олиб бормоқда.

Вилоят ИИБ Матбуот гуруҳи