Андижон 24

Лев Яшин ҳақида фильм


14.06.2018   1220

Москвада афсонавий дарвозабон тўғрисида ҳикоя қилувчи “Лев Яшин №1” (Светлана Харчевина) ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди, -деб хабар беради ТАСС.

Мазкур тадбирда ФИФА президенти Джанни Инфантино иштирок қилган.

Хабарда айтилишича, кинематографистлар уюшмаси Марказий уйида бўлиб ўтган тадбирга футбол фахрийлари, мартабали меҳмонлар ташриф буюришган. Залга киришдан аввал улар “Динамо”нинг мовий футболкасига, тўпларга, турли плакатларга ўз дастхатларини қолдиришди. Улар имзолаган мазкур буюмлар энди музейдан жой олади.

Фильм қаҳрамонининг беваси – Валентина Тимофееевнани йиғилганлар олқишлар билан қарши олишди. У саҳнагачиқиб, барчага миннатдорлик билдирди.