Хорижда

ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИДАН АВВАЛ...


05.02.2019   192

Февраль ойининг биринчи ўн кунлигида Россия пойтахтининг театр залларидан бирида янги спектакль премьераси ўтказилиши режалаштириляпти.

“Яратувчи” (“Творец”) номли мазкур саҳна асарининг эътиборли жиҳати унинг Москва мусулмонлари диний бошқармасининг энг йирик лойиҳаларидан бириэканлигидадир. Бу хусусда муфтий Ильдар Аляутдинов маълум қилди, дейилади “РИА Новости” тарқатган хабарда.

Диний бошқарма етакчисининг билдиришича, спектаклда сунъий қанот ёрдамида илк бор парвоз қилган мусулмон олим-ихтирочи Аббос ибн Фирнаснинг ҳаёт йўли, унинг қарашлари ифодаланади.