ЖАМИЯТ

«LACETTI»НИНГ ЯНГИ «REDLINE» МОДЕЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ


03.03.2021   1669

UzAuto Motors Lacetti’нинг янги Redline моделини ишлаб чиқаришни бошлайди.

Бу ҳақда компания бўлими бошлиғи Мақсуд Абдуҳакимов «Дарё»га берган интервьюсида маълум қилган.

Лойиҳаларни бошқариш бўлими бошлиғининг маълум қилишича, Lacetti Redline дискалари қорайтирилган ҳолда чиқарилади. Ойналарнинг туси ҳам ўзгартирилган («тонировка») бўлади.

Машина интерьерида ҳам ўзгаришлар бўлган. Чехол заводдан қўйилади. Интерьер ранглари ҳам қора ва қизил (Redline) аралашмасида бўлади.

Шунингдек, автомобиль завод томонидан камера билан жиҳозланган. Орқага ҳаракатланиш вақтида орқа камера ёқилади. Бар ҳам олдинроққа чиқарилган. Фаралар ҳам янгича услубда ишланган.

UzAuto Motors директори вазифасини вақтинча бажарувчи Рустам Ражабовнинг айтишича, ушбу хизматлар учун қўшимча ҳақ олинади. Ҳозирча ушбу хизматларнинг қиймати аниқ эмас. Моделларни ишлаб чиқариш 6 ойдан сўнг (августда) йўлга қўйилади.

Манба: yuz.uz