Спорт

ЛА ЛИГА. «РЕАЛ» МЕҲМОНДА «ВИЛЬЯРРЕАЛ»НИ МАҒЛУБ ЭТА ОЛМАДИ, «АТЛЕТИКО»ДА ЭСА ҒАЛАБА


02.09.2019   162

1 сентябрь, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 3-турида 4 та ўйин ниҳоясига етди.

Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Ванда Метрополитано»да «Эйбар»ни қабул қилди.

Учрашув давомида мезбон жамоа аъзолари Жоау Феликс (27), Витоло (52), Томас Парти (90) биттадан голга муаллифлик қилган бўлса, «Эйбар»дан Шарлес Диас (7), Анаиц Арбилья (19) Ян Облак дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа «матрасчилар» ўз майдонида «Эйбар»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, навбатдаги 3 очкога эга бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг мадридликлар очколари сонини 9 тага етказиб, мусобақа жадвалида 100 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Шу куни Зинедин Зидан бошлиқ Мадриднинг «Реал» жамоаси «Вильярреал» майдонига сафар қилди.

Беллашувда «Қироллик клуби» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл (45, 86) дублга эришган бўлса, мезбонлардан Жерар Морено (12) ва Мойсес Гомес (74) ўз номига биттадан голни расмийлаштириб қўйди.

Шу тариқа Мадрид клуби меҳмонда «Вильярреал» билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Мазкур баҳсдан сўнг «Реал» 5 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лига

3-тур баҳслари

31 август, шанба

«Хетафе»—«Алавес» 1:1

Голлар: 1:0 — 24 Молина, 1:1 — 31 Хоселу

«Леванте»—«Вальядолид» 2:0

Голлар: 1:0 — 83 Леон, 2:0 — 90 Моралес

«Бетис»—«Леганес» 2:1

Голлар: 0:1 — 50 Брэйтуэйт, 1:1 — 54 Морон, 2:1 — 61 Фекир

1 сентябрь, якшанба

«Валенсия»—«Мальорка» 2:0

Голлар: 1:0 — 43, пенальти Парехо, 2:0 — 57, пенальти Парехо

«Атлетико»—«Эйбар» 3:2

Голлар: 0:1 — 7 Шарлес, 0:2 — 19 Арбилья, 1:2 — 27 Жоау Феликс, 2:2 — 52 Витоло, 3:2 — 90 Томас

«Эспаньол»—«Гранада» 0:3

Голлар: 0:1 — 13 Пуэртас, 0:2 — 68 Фернандес, 0:3 — 74 Азиз

«Вильярреал»—«Реал» 2:2

Голлар: 1:0 — 12 Жерар Морено, 1:1 — 45 Бэйл, 2:1 — 74 Мойсес Гомес, 2:2 — 86 Бэйл

Манба:daryo.uz