Андижон 24

ҚУВОНЧЛИ ДАМЛАР ЭТАДИ ДАВОМ…


31.12.2020   2353

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил байрами билан қутлади.

Дастлабки йўқлов 1-туғруқ комплексидан бошланди. Жараёнда вилоят раҳбари мўътабар аёллар ва уларнинг чақалоқларининг ҳолидан хабар олди.Улар билан мулоқотлари давомида янги мехмонларнинг қадами қутлуғ бўлиб, Янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли келишини тилади. Барчани қутлаб, байрам совғаларини улашди.

Шунингдек, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали, вилоят перинатал маркази, 2-туғруқкомплекси ҳамда болалар шифохоналарида ҳам қувончли дамлар давом этди.