ЖАМИЯТ

«Қувноқлар ва зукколар»: ҲОКИМ КУБОГИ «БЕКЛАР»ДА


17.11.2020   987

Хабарингиз бор Андижонда ноябрь ойи «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинган. Ушбу ойлик доирасида турли хил лойиҳа ва тадбирлар ўтказилмоқда.

Андижон шаҳридаги Ёшлар маркази биносида вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Андижон вилояти ҳокими кубоги учун «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра Андижон машинасозлик институтининг «Беклар» жамоаси вилоят ҳокими кубогини қўлга киритдилар.

Манба:Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ