ЖАМИЯТ

ҚЎШИҚЛАР ЯНАДА ЖОЗИБАЛИ ЯНГРАЙДИ


25.06.2018   1438

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 ноябрда “Ўзбек миллий мақом санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятимизда ҳам намунали мақом ансамбли ташкил этилди.

Андижон санъат коллежида ансамбль ижрочилари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон миллий мақом санъати маркази раҳбариСойибжон Бегматов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов иштирок этиб, ушбу йўналиш Андижонда азал-азалдан ривожланиб, янада сайқалланиб келаётганлигини айтиб ўтдилар.

Мулоқот давомида мақом ансамбли аъзоларига янги най, рубоб, кўз ноғора каби миллий чолғу асбоблари топширилди.

- Эътибор учун миннатдорлик билдирамиз, - дейди, санъат коллежи ўқитувчиси Бобиржон Йўлдошев. – Янги, замонавий чолғу асбобларида ижро этиладиган мумтоз қўшиқлар янада жозибали янграйди.

Жаҳонгир Содиқжонов.